-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Асарлар тўплами. Саккиз томлик. Саккизинчи том
Михаил Шолохов,M. Шолохов асарлари тўпламининг ушбу сўнгги, VIIII томига «Ниятдошлар», «Нафрат мактаби» ва «Инсон тақдири» аби ажойиб ҳикоялари киритилган. Шу билан бирга китобдан лкан адибнинг очерклари, фельетонлари, мақолалари ва турли тайтларда сўзлаган нутқларн ҳам ўрин олган.
-
Аблулла Тўқай
Иброҳим Нуруллин,Машҳур татар адиби И. Нуруллиннинг мазкур асари атоқли татар демократ шоири ҳамда мутафаккири Абдулла Тўқайнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Тўқайнинг номи ўзбек китобхонларига яхши таниш. Мазкур асарнинг ўзбек тилида нашр этилиши икки қардош халқ орасидаги адабий дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланишига хизмат қилади деган умиддамиз.
-
Қудратли тўлқинлар олами
Н.Шодиев,Ёш олим, филология фанлари кандидати Нарзулла Шодиевнинг мазкур рисолосида атоқли адиб, икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Ш. Р. Рашидовнинг Қудратли тўлқин романи, асосида социалистик реализм поэтикасининг муҳим масалаларидан психологик таҳлилга оид кузатишлари ўз ифодасини топган. Олим Шароф Рашидовнинг психологик таҳлил маҳорати сирларини ишонарли ва атрофлича ёритишга ҳаракат қилади. Атоқли адибнинг ижодий лабораторияси сирлари билан кенг китобхонлар оммасини таништиришга қўл уради.
-
Чин севиш. Шеърлар, драмалар, мақолалар.
Абдурауф Фитрат,Фитрат сўзининг луғавий маъносини ўзбек тилининг икки жилдлик изоҳли луғатидан тополмайсиз. «Навоий луғати»да «табиат, тугма табиат, яратилиш», деб изоҳланган. Гарчи бу сўз тилимизнинг бугунги «Изоҳли луғати»га кирмаган бўлса-да, уни эшитмаган каши кам. Бу ном бир вақтлар зиёлилар даврасида бениҳоя иззат ва шараф билан тилга олинган. Унинг ақлу заковатини Қавказ ва Волга бўйидаги ҳамкасабаларигина эмас, Москва, Ленинграддаги шарқшунослар ҳам юксак даражада қадрлаганлар. 1924 йилда у Москвада Шарқ тиллари институтида дарс берган, профессор бўлган.
-
Танланган асарлар.
Сиё Саид,Зиё Саид Ўзбек адабиёти ва журналистикаси тараққиётига муносиб ҳисса қўшган драматург, прозаик, тадқиқотчи ва кўзга кўринган жамоат арбоби эди. Зиё Саид ўзбек журналистикаси тарихида биринчи бўлиб ўзбек вақтли матбуотини ёритувчи «Ўзбек вақтли матбуоти тарихига оид материаллар» (1870-1927) деган китоб яратди. Зиё Саиднинг «Танланган асарлари»га унинг ана шу китоби ҳамда мақола, фельетон, ҳикоя, драмаларидан айрим намуналар киритилди. Бу асарлар ёзувчи ижоди тўғрисида кенг тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.
-
Асарлар. Олти жилдлик. Тўртинчи жилд. Адабий мақолалар
Комил Яшин,Академик ёзувчи Комил Яшин асарларининг ушбу тўртинчи жилдига адибнинг адабий-танқидий тафаккури мевалари бўлган кшплаб мақолалари киритилди
-
Йўқотганларим ва топганларим
Саид Аҳмад,Ушбу китоб муаллифи - Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ҳозирги кунда унутилмас хотираларга айланган атоқли адабиёт арбоблари билан узоқ вақт бирга бўлган. Уларга сафарларда ҳамроҳлик қилган. Уйлаймизки, бу асар ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди. Уларни ўйлашга чорлаб, бу ёруғ кунларда яшаш бахти қанчалар машаққатлар ҳисобига келганини баён қилади.
-
Назарий поэтика масалалари
Жўрақулов Узоқ,Адабиётшунос Узоқ Журақуловнинг мазкур китоби “Бадиият ва назария”, “Адабий-тарихий жараён”, "Жаҳон адабиёти муаммолари”, “Чизгилар" деб номланган тўрт бўлимдан ташкил топган. Китоб филолог-мутахассислар. катта илмий ходим-изланувчилар, филология, журналистика, фалсафа факультетлари магистратура, бакалавриат босқичи талабалари ва барча бадиий ижод масалаларига қизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
Инқилоб ва ижод
Л.Қаюмов,Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг сермазмун ва кўпқиррали ижодий фаолияти ўзбек совет маданияти тарихида катта ўрин эгаллай- ди. Адабиётшунос Лазиз Қаюмовнинг мазкур китобида Ҳ. Ҳ. Ниё- зийнинг поэтик ижоди таҳлил қилинади. Автор шоирнинг бир қанча янги топилган асарларини ҳам тадқиқот доирасига киритиб, бу темани анча кенг планда ёритган. Ушбу тадқиқот ишида атоқли шоиримизнинг ижодий эволюцияси ва ўзбек совет адабиёти тари- хида тутган ўрни кўрсатиб берилади. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг халқ озодлик ҳаракатига ва Улуғ Октябрь социалистик революция- сига бўлган муносабати китобнинг марказий мавзуидир.
-
-
Дарёлар уфқи-денгиз
М.Қўшмоқов,Шоир ва адабиётшунос Муҳаммадали Қўшмоқовнинг мазкур адабий танқидий мақолалар тўплами асосини фольклор ва классик шеърият намоёндалари ижодига, жумладан, ўзбек халқ оғзаки ижодининг айни даврдаги маданнӣ жараёнда тутган мавқеи, достончи Эргаш Жуманбулбул ўғли Ленииномаси, демократ шоир Муқимий шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари таҳлилига бағишланган тадқиқотлари ташкил этади.
-
Бир кун қайтаман
А. Қосимов,Инсон умри беиз кечмайди, меъмордан қаср, бастакордан куй, шоирдан сўз қолади. Марҳум шоир Асқар Қоси- мовнинг «Бир кун қайтаман» тўплами унинг вафотидан кейин эълон қилинаётган биринчи китобидир. Мазкур китобга шоирнинг эълон қилинмай қолган шеърлари билан бир қаторда «Фаввора», «Мовий осмон», «Замин кўрки», «Толбаргак» «Кўнглим кабутари», «Сирлар» каби қатор тўпламларидаги әнг сара шеърлари ва «Сирлар» драматик достони киритилди.
-
Сен ёнмасанг, мен ёнмасам...
Пирмат Шермуҳамедов,Таниқли публицист, филология фанлари доктори, Ўзбекистон ССР Ёзувчилир союзи қошидаги Оролни мухофаза қилиш комитетининг раиси Пирмат Шермуҳамедовнинг ушбу китобига қайта куриш руҳидаги долзарб мавзуларга бағишланган публицистик асарлари киритилди. Уларда муаллиф Орол денгизини сақлаб қолиш, пахта якка ҳокимчилигига карши кураш, табиатни ва инсон соғлигини асраш муаммолари ҳақида мулоҳаза юритади.
-
Гулбоғ насими
Шоислом Шомуҳамедов,Шарқона ҳикоят услубида ёзилган кичик-кичик ҳаётий ҳикоялардан таркиб топган ушбу мажмуа муаллифнинг бундан илгари нашр этган «Гулбоғ» (1972) ва «Гулбог сайри» (1978) китобларининг тадрижий давоми бўлиб, муаллиф унда турмушимиздаги салбий ва ижобий ҳодисаларни қаламга олади, одамлар табиатида учрайдиган яширин тубанликни фош этади, улар устидан кулади, ўзининг ахлоқий қарашларини ифода этиб, китобхон онгига сингдиради. Қатра ҳикоялар замирида муаллиф бошидан кечирган, ўзи мушоҳада этган воқеалар ётгани сабабли уларни бадиий ифода этилган ёндомалар дейиш ҳам мумкин. Уларнинг ахлоқий-тарбиявий қадри айни шунда бўлиб, кўплаб китобхонлар қалбида акс-садо беради.
-
Отам ҳақида
Ҳабибулла Қодирий,Бу хотираларни ёзишда, асосан, Қодирий асарларидаги баъзи маълумотларга жуда оз бўлса-да, қолдиқ ҳужжатларга, яқинларнинг оғзаки берган шаҳодатларига ва кўпроқ у киши тарбиясида ўн тўққиз йил яшаб кўрган-кузатган, ёшликда эшитган ўз хотираларимга суяндим
-
-
Излай-излай топганим
Б.Қосимов,Коммунизм инсониятнинг излай-излай топган буюк ғоясидир. Даврнинг воқеа ҳодисаларига доимо ҳозиржавоб бўлган шеърият ана шу гояни ва бу қутлуг жамиятга бориш йўлларини асримиз нинг бошларидаёқ тадқиқ қила бошлади. Адабиётшунос олим Бегали Қосимовнинг ушбу китобида 1905 -17 йиллардаги ўзбек инқилобий шеъриятнинг манбалари, майдонга келиши ва хос хусусиятлари, эстетик принциплари асосий тадқиқ объекти қилиб олинган.
-
Қадимий ҳикматлар
Мазкур китобга энг қадимга даврдан то 13 асргача бўлган афсоналари ва қиссаларидан иборат умумтуркий ёзма ёдгорликлари киритилган.
-