-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
Қисаси Рабғузий. 1-китоб
Н.Б.Рабғузий,Туркий адабий тиллар, туркий тилда бунёд этилган ёзма манбалар шаклланиш ва ривожланишнинг мураккаб босқичларини босиб ўтган. Маълумки, илк туркий ёзма ёдгорликлар рун, сугд, манихей, брахма, уйгур ёзувларида битилган бўлиб (V—VIII), улар тошга (Ўрхун-Енисей битиклари), терига, ёгочга, махсус қогозга (Турфон текстлари) ва бошқа ашёларга ёзилган. Булар тарихнинг маълум бир босқичларида Ўрта Осиёда ҳукм сурган турк, уйғур хоқонликлари ва қиргиз давлати даврида дуиёга келган тарихий ёдномалардир.
-
Тасаввуф тарихи
Т. Усмон,Шарқ маънавияти ва маданияти тараққиётида тасаввуф таълимотининг ўзига хос ўрни бор. Тасаввуф бу инсоннинг руҳияти ва маънавий оламидаги жараён бўлиб, инсонни руҳий ва аҳлоқий камолатга етказувчи бир илмдир. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда қўлингиздаги китоб халқимизнинг руҳий эҳтиёжини қондириш, маънавий қадриятларини тиклаш ва теран англаш йўлида хизмат қилувчи муҳим манбадир. Асарда шунингдек, тариқатлар ва уларнинг инсон ҳаётидаги руҳий оламидаги ўрни ва аҳамияти далиллар ва хулосалар билан баён қилиб берилган. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Тасаввуф ва унинг намояндалари
Аҳмад АБДУЛЛАЕВ,Ушбу китобда адабиёт, маданият ва фалсафа тарихида шаклланган ва машҳур руҳоният жараёнларидан бўлган тасаввуф таълимотининг мазмун ва моҳияти, ғоявий йўналиши ва урфоний хусусияти баён этилади. Китобда тасаввуфнинг зоҳидона ва орифона кўриниши, маслак, мақсад ва принциплари, силсилалари, сўфиёна ҳаракати, муриддан авлиёгача, шариатдан ҳақиқатгача, ҳайрату яқиндан фано ва бақогача бўлган амалий ва руҳий ривожланиши, инчунин, XV асргача яшаган улуғ тасаввуф намояндаларининг ҳаёти ва ижоди кўриб чиқилади. Китоб филологлар, талабалар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
ТАСАВВУФ
ИБРОҲИМ УСМОНОВ,Ушбу ўқув-услубий қўлланмада тасаввуфнинг пайдо бўлиш тарихи, тасаввуф алломаларининг фаолияти, назарияси ва амалиётига доир мавзуларда сўз юритилади. Шунингдек, қўлланмада тасаввуфда мавжуд бўлган таълимотлар тарихи, уларнинг бадиий ижод билан боғлиқ жиҳатлари, тасаввуф ва глобаллашув мавзусига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Муаллиф томонидан фанни ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳам тавсиялар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга қўлланмада 130 дан ортиқ тасаввуф истилоҳига изоҳ берилган. Ушбу қўлланма Тошкент ислом университети “Диншунослик” йўналиши талабаларига мўлжалланган. Шунингдек, ундан “Психология” (Дин социопсихологияси), “Тарих” (Ислом тарихи ва манбашунослиги) йўналишларида “Тасаввуф”, “Ўрта Осиёда тасаввуф тарихи” фанларида истифода этиш мумкин. “Тасаввуф” ўқув-услубий қўлланмаси “Тошкент ислом университетида Исломшунослик соҳасини такомиллаштириш бўйича 2011 – 2013 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури” ва А-1-049 А1-ФҚ-0-12747 “Глобаллашув шароитида замонавий тасаввуфий тариқатлар: таълимотлар, услублар, таҳлил ва хулосалар” мавзуидаги амалий тадқиқотлар давлат дастури лойиҳаси доирасида бажарилган.
-
Тасаввуф ва шеърият
ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛОВ,Тассавуф ва бу тарихий-ижтимоий,бадиий ҳодисанинг Шарқ халқлари тафаккури такомилида тутган ўрни масаласи илмда энг кам ўрганилган.Таниқли олим Иброҳим Ҳаққул илк бор тассафув ва шеърият муносабатларининг ўзбек адабиётида зуҳр этиш даражаси тадқиқига қўл урди.
-
Ikki eshik orasi
Hoshimov O'.,O'zbekiston xalq yozuvchisi O'tkir Hoshimovning "Ikki eshik orasi" romani qayta-qayta juda ko'p adadda nashr etilgan bo'lsada, bu asarga kitobxonlarning talabi hamon susaygani yo'q. Bu roman o'tgan va bugungi avlodninggina emas, keyingi avlodlarning ham sevimli asari bo'lib qolavtradi.
-
Cайланма
Махтумқули,Қўлингиздаги ушбу китоб туркман халқининг улуг шоири, туркман адабий тили асосчиси, барча халқлар томонидан шеърлари, достонлари севиб уқиладиган, хофизлар баланд пардаларда куйлайдиган, машшоқлар инжа кўйлар басталайдиган оташнафас шоир Махтумқули-Фирокий асарларидан танлаб табдил атилган. Бу ноёб, халқчил асарлар туркманчадан ўзбекчага ўгирилиш жараёнида иложи борича аслиятга яқин рухда таржима қилинган.
-
Авесто файзлари
Ҳомидов Ҳ.,Авесто файлари номли ушбу рисола аждодларимизниг энг кўҳна маънавий мулки. Якка тангрига эътиқод- зардуштийлик динининг муқаддас китоби Авестонинг айрим илмий, маърифий жиҳатларини батафсилроқ баён этишга бағишланган ўзбек тилидаги биринчи рисоладир.
-
Хоразм мақол, матал, нақл ва ибораларининг тарихий илдизлари
Нуржонов К.,Ушбу тўпламдан жой олган мақол ва маталлар уч минг Хоразм тарихидан хикоя қилувчи туман, уруғ-элатга хос хикматли иборалар, мақол ва маталлар сизни бефарк колдирмайди, деб умид билдирамиз.
-
-
Терговчи: Сўпоқсойдаги сирли қотиллик
Синдаров К.,Ўзбек детективи рукнида нашрдан чиққан мазкур асар олдинги асарларнинг мантидий давоми булиб, унда сиз билган прокуратура терговчиси Санжарбек ва ҳамкасбларининг узод дишлодлардан бирида содир этилган мудхиш ва сирли қотиллик жиноятини фош этишдаги касбий мадорати, сермашаддат меднати, датъияти ва фидойилиги тасвирланган.
-
Лиссабондаги тун
Эрих Мария Ремарк,Адибнинг сиз азиз китобхонларга такдим этилаётган «Лиссабондаги тун» романида мусофирчиликдаги хору зорликлар, фашизм, зулм ва икки қалб ўртасидаги сўнмас муҳаббат, садокат каби мавзулар кўтарилган.
-
Бизким, ўзбеклар
А.Иброхимов,Ушбу китобда ўзбек халқининг қадимий аждоди, миллий шаклланиши, миллий давлатчилиги ва унинг ҳудудлари, ўзбекларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумотлар ёритилган.
-
Ватандош ҳамда хорижий алломаларнинг афоризмлари ва ҳикматли сўзлари
В.Воронцов,Ушбу мажмуа бир неча йил муқаддам чоп этилган эди. Ўтмишда яшаган мутафаккирлар, шунингдек ҳозирда ҳаёт алломалар қаламига мансуб сархил аффаризм, ибратли ҳикматлардан иборат.
-
Танланган асарлар
Фурқат,Ушбу китобда демократ шоир Зокиржон Фурқатнинг лирик шеърлари билан бир қаторда феодал қолоқликка қарши қаратилган ҳамда илм-фан ва техникани ўрганишга чорловчи асарлари ҳам жой олган. Бу шеърларда меҳнаткаш халқнинг ҳис-туйғулари, орзу-умидлари ўз ифодасини топган.
-
Алишер Навоий асарларини кўчирган хаттотлар
Рисолада 15 асрнинг иккинчи ярмидан 20 аср бошларига қадар Навоий асарларини китобат қилган хаттотлар ҳақида маълумот берилади. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган.
-
IKKI DAHO - IKKI BEBAHO. (BOBUR VA QODIRIY)
Bahodir KARIM,Adabiyotshunos Bahodir Karimning ushbu risolasida Abdulla Qodiriyning mashhur “O'tkan kunlar” romanining ildizi, xususan, Zahiriddin Muhammad Boburning “Boburnoma” asari bilan bog'liq noyob adabiy qirralari yoritilgan. Risoladagi qiyosiy talqinlar kcng oquvchilar ahliga maqul kclishidan umidvormiz.
-
Ўзбек адабиётида нома жанри
М.Жамолова,Рисолада XIY-XY асрларда ўзбек адабиётида юзага келган номачиликнинг илдизлари ҳақида сўз боради ва бу рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Qaro Zulfing firoqida
S. BADALBOYEVA, S. MUSAMEDOV,Qaro zulfung firoqida: g'azallar, ruboiylar, tuyuqlar, to'rtliklar. Zahiriddin Muhammad Bobur.
-
Turkiy adabiyot durdonalari.Muqimiy Furqat Hamza 11-jild
[],Turkiy tili va davlatlar orasida ilk bor ro'yobga chiqarilgan ushbu yirik loyiha ona yurtimizda madaniyat va san'atga ko'rsatilayotgan ulkan g'amxo'rlikning xalqimizning qardosh xalqlar va ularning so'z san'atiga yuksak hurmat-ehtiromini ramzidir