-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Танланган асарлар:- Шукур ва сабр фалсафий ўйлар, мақолалар ва ҳикоялар
Абдуқаҳҳор Иброҳимов,Adabiyot, -
-
-
-
-
-
-
Ошиқлик ва комиллик завқи
Мазкур рисола талаба ва аспирантлар ҳамда миллий қадриятларимиз билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, унда қўлёзма манбалар асосида Навоий ва адабий таъсир масалалари ёритилган. Хусусан, Навоий ва Огаҳий нинг устозу шогирдлик муносабатлари бугунги илмий тафаккур ва мустақиллик мафкураси заминида тадкиқ этилган. Шеърлар пок аҳлок ва инсон такомили ҳақидаги таълимот - тасаввуф нуқтан назаридан тахлил қилинган.
-
Шоиру, шеъру шуур
Воҳидов Э.,Муҳтарам китобхон! Севимли шоирингиз, Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ шоири Эркин Воҳидовнинг "Шоиру шеъру шуур" китобига унинг ижодий фаолияти давомида ёзган ва адабий жараённинг маълум босқичларида кўтарилган муаммолар акс этган мақолалар, адабий ўйлар, классик шеъриятимиз талқинлари, адабиётимизга кириб келган ёш авлод ҳақидаги мулоҳазалар, сафар хотиралари тўпланди.
-
Аваз ва унинг адабий муҳити
Н.Қобулов В.Мўминова И.Ҳаққулов,Ушбу монографияда XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида ижод этган ўзбек демократ шоири Аваз Ўтар ўглининг хаёти ва ижоди, шоир меросининг инқилобгача бўлган ўзбек адабиётида тутган ўрни, шунингдек, адиб ижодиётининг ўзига хос жанр хусусиятлари конкрет материаллар асосида очиб берилган. Монография адабиётшунос олимларга, олий ўқув юртини ўқитувчи ва студентларига, аспирантлар, шунингдек, ўзбек адабиёти тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбек шоиралари
Т.Жалилов,Тўхтасин Жалолов шу вақтга қадар ўзбек адабиётида ўзбек шоиралари, уларнинг асарлари, ҳаётлари урганилмаган деярлидир.Т.Жалилов тарих варақларини ахтара-ахтара ўзбек шоиралари ҳақида қимматли хыйла маълумотлар тўплади. Ўзининг катта синчикли текширишлари натижасида ўттиздан ортиқ ўзбек шоираларини топдинрлар тараққиёти асосида халқимизнинг бадиий тафаккури камолини кузатишга ҳаракат қилинади.
-
Адабий турлар ва жанрлар. 1-жилд
Монографияда адабий турлар ва жанрлар ўзбек адабиёти намуналари асосида тарихий-назарий планда ўрганилади. Эпос такомили таҳлилига муайян ўрин ажратилади. роман, повесть, поэма, ҳикоянинг вужудга келиши тараққиёт босқичларидаги характерли хусусиятлари, жанрлар касб этган янги белгилар, ҳаёт тақозоси, ижодкорнинг эстетик принциплари талаби билан жанрлар табиатидаги сифат ўзгаришлари текширилади. Эпик жанрлар тараққиёти асосида халқимизнинг бадиий тафаккури камолини кузатишга ҳаракат қилинади.
-
Адабий турлар ва жанрлар. 2-жилд
Ушбу асарда кўп асрлик, узоқ тарихга эга бўлган ўзбек лирикасининг муҳим масаласи тадқиқ этилган. Бир - лирика назариясидир. Лирика белгилари, ҳам мазмун (мавзу ва унга муносабат, кечинма объектив мазмун ва ғоя, лирика кўринишлари, қаҳрамон, конфликт. сюжет), ҳам шакл (ички ва ташқи шакл, тил, нутқ, интонация ва услуб. адабий тур ва жанрлар) жиҳатидан тафовутланади. Иккинчиси - ўзбек адабиётининг лирик қаҳрамони масаласидир. Учинчиси - ўзбек лирикаси жанрларининг таснифи.
-
Забыть не могу
И.Гайдаенко,В книгу известного советского писателя И.Гайдаенко вошли роман и повести. Роман " Горят оливы" повествует о событиях 1936-1938 годов в Испании, которые стали суровой прелюдиней грозных событий второй мировой войны.
-
Маънавият, қадрият ва бадиият
Ахмад Алиев,Ушбу китобда XIX асрнинг охири XX аср бошларидаги Туркистоннинг ижтимоий, сиёсий, маънавий хаётининг шаклланиши ва унинг мохияти тахлил килинади. Олим мазкур мавзуда 1950 йилнинг урталаридан буен шугулланиб, Унга якин китоблар, юзлаб маколалар эълон килди. Китобдан жой олган маънавият сарчашмалари, Туркистон - умумий уйимиз “Тарихнинг тарбиячилиги нимада” туркумидаги тахлилларда миллий кадриятларимиз, буларнинг бугунги кун ва келажак тараккиётимиз учун ахамияти, мавкеи, умуминсоний фазилатларга айланиб кетаётгаии хусусида фикр юритилади.
-
-
Мангу уйғоқ қалб
Теша Сайдалиев,Ушбу тўпламга Теша Сайдалиевнинг сара асарлари жамланган. Шоир ўз ижодида Ватанни, ҳаётни, инсон қалбини тараннум этган. Бу китоб қалбингизда нурли таассуротлар қолдиради деган умиддамиз.
-
Қалб кўзгусидаги иллатлар
Юнусхон ўғли Одилхон қори,Мустақилликдан кейин мадрасалар ,масжидлар очилди.Китоблар ёзиб ,халқимизга дин ахкомлари ўрнатилди. Бугунги кунда халқимизнинг диний саводхонлиги ошди.
-
Ҳамма ҳайрон
Рауф Толиб,Рауф Толибнинг бу тўпламига кирган ҳикоялар болажонларни ўз-ўзларини танишга ундайди.
-
Силсила
Барот Бойқобилов,Шоирнинг "Силсила" деб номланган янги китобига унинг илк ижод йилларида яратган шеърларидан тортиб, янги битилган "Адашган кема" номли достонигача жамланган.
-
Танланган асарлар:- Шукур ва сабр фалсафий ўйлар, мақолалар ва ҳикоялар
Абдуқаҳҳор Иброҳимов,Фалсафий ўйлар, мақолалар ва ҳикоялардан иборат бу китобимизни "Шукур ва сабр" деб атадик.
-
Сув ва ҳаёт
А.Раззоқов,"Сув-ҳаёт", дейди халқимиз. Ҳақиқатан ҳам сувда ҳаётнинг дастлабки нишоналари пайдо бўлди, ривожланди ва ҳозирги камолатга етди.
-
Очиқ хат
Шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф,Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусоффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи соҳил-улуғ мужтахидларига эришиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш.
-
Миллиардерга қўйилган тузоқ
Исмоилов Н.,Ёш ва истеъдодли ёзувчи Нуриддин Исмоилов ўзининг янги саргузашт-детектив романида ўқувчига нафақат қизиқарли сюжетни, балки эзгулик ва ёвузлик, садоқат ва хиёнат, ҳақиқий эътиқод ва очкўзлик ўртасидаги абадий кураш ҳақида чуқур мулоҳазаларни ҳам тақдим этади. Китоб қаҳрамонлари жонли, серқирра шахслар бўлиб, уларнинг тақдири қалтис воқеалар, маънавий синовлар гирдобида бир-бирига туташиб кетади. Мафтун эта оладиган, ўйлантирадиган адабиётни қадрлайдиганларни бу роман бефарқ қолдирмайди.
-
So'z harorati
D.G'ayipov,Qo'lingizdagi kitob filolog olim Dilshod G'oyipov qalamiga mansub ilmiy va publitsistik maqolalardan iborat. Olim ularda millat jonkuyari sifatida namoyon bo'ladi, til, adabiyot va jamiyatning turli sohalaridagi dolzarb masalalarga teran nigoh tashlaydi, ularni tahlil va tadqiq qiladi, o'z yechimlarini berishga intiladi.
-
45-Майдон
Собиржон Ҳакимов,Мазкур қиссада яқин6 ўтмиш, собиқ Шўро тизими даври ўз аксини топган."Дунёдаги энг шонли" Шўро армияси қисмларида ўша пайтда чуқур илдиз отган айирмачилик, зўравонлик каби иллатлар кескин қораланади, аскарларнинг турли саргузаштлари қизиқарли ҳикоя қилинади.
-
Икки эшик ораси
Ўткир Ҳошимов,Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур китоб Ўткир Ҳошимов асарлари ичида қамрови, ўқувчи қалбига яқинлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.Унда адиб қарийб қирқ йиллик даврни ўз ичига олган, бир қанча чигал ва мураккаб тақдирлар мисолида ўз халқининг уруш даврида бошдан кечирган ҳаёти, қисмати ҳақида маҳо-рат билан қалам тебратган.Замон ва давр қандай шароитда кечишидан қатъи назар инсоний қадр-қиммат тушунчаларини сақлаб қолган, тақди-рини эл-юрти, халқи, Ватани тақдири билан боғлаган, фарзандидан айрилганида ҳам қалбига қувонч бахш этиши мумкин бўлган бошқа сабабни ўзи учун ярата олган, ҳаётини севги-муҳаббат туйғулари билан безамоқчи бўлгани ҳолда уруш ҳукмига тобе бўлиб қолган инсонлар қисматини ифодаловчи ушбу асар мутолаасидан сўнг бугунги ўтаётган тинч-омон ҳаётингиз, фарзандларингиз бахти учун шукрона айтасиз. Асар айнан шу жиҳати билан қалбларга яқин.