-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
Асарлар 2 том
Иброҳим Раҳим,Асарларда оила, тақдир, ишқ-муҳаббат мавзуларига ҳам кенг ўрин берилади.
-
Бургут
Сафо Очил,Шеър, қўшиқ эртак ва достонлардан тузилган навбатдаги «Бургут» номли китобимни сизларнинг ҳукмингизга ҳавола этар эканман, ўзимнинг болалигимни эслаб қолдим.
-
Шукур Холмирзаев Танланган асрлар. 3 жилд.
Шукур Холмирзаев,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг уч жилдлик «Сайланма»сининг учинчи жилдидан 1996 йилда ёзилган «Банди бургут» ҳикоясидан тортиб ҳали сиёҳи қуримаган «Кузда баҳор ҳавоси» номли янги ҳикояси ўрин олган. Ёзувчининг 45 йиллик ижодий фаолиятида яратган ҳикоялари ўзбек насрининг чинакам дурдоналари, ўлмас маънавий мулки бўлиб қолди. Миллий ада- биётимизнинг ҳақиқий фидойиси бўлмиш таниқли адиб адабиёти мизда ўзига хос мактаб яратди. Ўзбек ҳикоячилигини янги поғона- га кўтарган моҳир ёзувчини китобхонлар романнавис, драматург, қиссанавис, публицист, адабиётшунос, қадимшунос сифатида ҳам яхши билишади. Бежиз ёзувчи суҳбатларидан бирида шундай дема ган: «Адабиётни эҳтиёж амри, қисматим деб биламан. Мен шундай ҳаётнинг хумори бўлиб қолганман».
-
ЙЎҚОТГАНЛАРИМ ВА ТОПГАНЛАРИМ
Саид Аҳмад,Мукофот топшириш маросими бошлапди. Қаттиқ ҳаяжондаман.— «Буюк хизматлари учун» ордени билан... Бу мен. Мёнц чақиришяпти. Урнимдан туриб, Президентимиз томон юра бошладим. ТОряпманми, ҳавода сузяпманми, идрок қилолмасдим. Ўзимни қўлга олишга ҳаракат қиламан. резидент мухаййир лентага бириктирилган ордеини бўйнимга осиб қўяётганда мижжаларимда ёшқалқиди. Бир киприк қоқсам дув тўкилади.
-
Махтумқули шеърлари
Шариф Холмурод,Қўлингиздаги бу мўъжазгина шеърий китоб сизларни Махтумқулининг серқира ижодига ошно этиш билан бир қаторда қалбингизга илоҳий туйғу бағишлайди.
-
Қатл куни
Пешқадам озар адиби Юсуф Самад ўғлининг ушбу романининг шакли ўзига хос бўлиб, унда уч давр-ўрта асрлар, бизнинг асримизнинг 30-йиллари ва бугунги кун акс эттирилган.
-
Ўзи уйланмаган совчи
Аҳмад Аъзам,Қизиқа: ўзи уйланмаган совчи? Ким у? Қандай одам? Наҳотки шундайлар бўлса хаётда?.. Ишонаверинг, Нозимга ўхшаганлар бор.
-
Юлдуз қўнган далалар
Абдулла Собиров,"Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили"да чоп этилаётган ушбу китоб Она ватанимиз равнақи ва гуллаб-яшнашига, юртбошимизнинг фермерлик ҳаракатидан кўзлаган эзгу орзуларини рўёбга чиқаришга, қишлоқдаги ислоҳотлар жараёнини янада чуқурлаштиришга муносиб улуш қўшаётган ва бу йўлда катта сиёсий ҳамда ижтимоий куч сифатида шаклланаётган кўп сонли қишлоқ тадбиркорларининг шижоатли бунёдкорлик меҳнатига бағишланади.
-
Олтин сароб
Абдуқаҳҳор Иминов,Қадрли китобхон, қўлингиздаги инглиз тилидан моҳир таржимон Абдуқаҳҳор Иминов томонидан ўзбекчага ўгирилган китобга америкалик машҳур адибларнинг қисса ва ҳикоялари киритилган бўлиб, улар ҳаётийлиги, таъсирчанлиги ва самимияти билан хотирада бир умрга сақлани қолади.
-
Ўрта асрлар шарқининг машҳур олим ва мутафаккирлари
Ўрта асрлардаги Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг буюк асарлари ва мероси нафақат бир миллат ва халқнинг, балки бутун инсониятнинг бойлигидир.Ўрта асрлар Шарқининг тараққиёти унинг дунё тамаддунидаги муносиб ўрнини белгилаб берувчи оламшумул сиёсий, иқтисодий ва маданий ўзгаришлар уйғунлиги билан хусусиятланади.
-
Болалар адабиёти
Суюмов А Жумабоев М,Ушбу қўлланмада Алишер Навоий, Садриддин Айний, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Ойбек, Уйғун, Ҳамид Олимжон, Қуддус Муҳаммадий, Абдулла Авлоний, Ғафур Ғулом ҳамда бошқа ёзувчилар ижодидан лавҳалар келтирилган.
-
Ҳозирги ўзбек адабиёти
Содиқ С,Мазкур қўлланмада 1956 йилдан 1991 йилгача бўлган адабий жараён таҳлил қилинади. Унда ўзбек адабиётининг асосий анъаналари, тараққиёт тамойиллари, янгича шаклу шамойиллари кўздан кечирилади. Қўлланмада ўрта махсус ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган.
-
Ғазал гулшани (адабий суҳбатлар)
И.Ҳаққул,Ушбу рисола адабий суҳбат, таҳлил-мушоҳада шаклида ёзилган булиб, буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ғазаллари таҳлилига бағишланган. Чунки Навоий ғазалиётининг ғоявий олами нақадар кенг бўлса, бадний таркиби ҳам шу қадар жозибали ва ранглидир. Шоир ғазалларида тадбиқ қилин ган поэтик образ ва санъатлар ижод аҳли учун ҳамиша маҳорат намунаси бўлиб қолаверади.
-
Қасоскор қашқирлар 1 китоб
Нишонов Исҳоқжон,- Салом, Қоплонбек! Эшикдан кириб келган нозик гавдали, ёши ўтиб қолган бўлса-да, олмадек таранг юзида ўзининг бир сўзлиги ҳамда қайсарлиги билан қачонлардир манаман, деган йигитларни маҳлиё айлаган гўзаллиги сакланиб қолган аёл чарм ўриндиқда ўтирган йигитгитга шундай сўз билан мурожаат қилди. Қоплон бошини кўтарди ва ўзи томон келаётган аёлнинг юмалоқ, маккорона боқиб турган кўзларига тикилди. Унинг нотанишлигини бир боқишдаёқ англади.
-
Дақиқа қадри
Абдуллаев А.,Kитобда муаллифнинг «Заковат» интеллектуал уйини нима учун оммалашгани, яна қандай қилса у жозибали уйинга айланиши мумкинлиги х,ак,идаги қизиқарли фикрлари келтирилган. 1001 савол ва унинг 1001 жавобидан иборат
-
Умидли дунё
Озод Олимов,Ушбу хужжатли қисса яқин ўтмишдан-шўролар даврининг сўнгги қатағон йилларидан-бу ажал комига бир элдошимизнинг тақдиридан ҳикоя қилади.
-
Ўғузнома
Бахтиёр Исабек,Туркий халқлар тарихини, адабиётини ва маданиятини ўрганишда қадимий ёзма манбалардан бири бўлмиш "Ўғузнома" асарининг аҳамияти жуда катта. Ушбу рисолада мазкур асарнинг асл матни (уйғур ёзувида) ва унинг мазмуни ўзбек тилига ўгирилган ҳолда берилди. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Маънавият-қалбим қуёши Иншолар тўплами Духовность- солнце моей души Сборник сочинений
Д. Н. Ғаниев,Талаба ўқувчиларнинг сара ёзма ишларини тўплам қилиб чиқариш- Вазирликнинг иккинчи тажрибасидир. Мазкур иншолар тўпламига талаба-ўқувчиларнинг ёзма ишларидан бир мунча яхши деб топилганлари сайлаб киритилган. Улар, ҳар ҳолда талаба- ёшларнинг дастлабки мустақил ишларидан намуналардир. Шунинг учун айрим камчиликлардан ҳам холи эмас. Иншоларга баҳо бериш китобхонларга ҳавола этилади.
-
Танланган асарлар. Оққушлар оппоқ қушлар
Одил Ёқубов,Зотан, армиядан қайтиб, институтга ўқишга кирган пайтларида, гарчи бири савдо, иккинчиси санъат соҳасини танлаган бўлишса ҳам Музаффар билан Расулдан иноқ одам йўқ эди.
-
Уч оғайни
Эрих Мария Ремарк,Асарни ўкиш жараёнида жамият четга суриб ташлаган оддий одамларга булган хурматимиз ошади. XX асрнинг биринчи ярмида уз асарлари билан адабиёт осмонида яшиндек чакнаган буюк немис ёзувчиси Эрих Марйя Ремаркни Узбек китобхонларининг ҳозирги авлоди яхши билмаслиги табиий. Бунинг муайян сабаблари бор. 50-йилларда унинг «Уч огайни» романи рус тилида биринчи марта чоп этилиши биланок, катта шов-шувга сабаб булди, китоб кетма-кет миллионлаб нусхада нашр этилди.