-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
Умидли дунё
Озод Олимов,Ушбу хужжатли қисса яқин ўтмишдан-шўролар даврининг сўнгги қатағон йилларидан-бу ажал комига бир элдошимизнинг тақдиридан ҳикоя қилади.
-
Ўғузнома
Бахтиёр Исабек,Туркий халқлар тарихини, адабиётини ва маданиятини ўрганишда қадимий ёзма манбалардан бири бўлмиш "Ўғузнома" асарининг аҳамияти жуда катта. Ушбу рисолада мазкур асарнинг асл матни (уйғур ёзувида) ва унинг мазмуни ўзбек тилига ўгирилган ҳолда берилди. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Маънавият-қалбим қуёши Иншолар тўплами Духовность- солнце моей души Сборник сочинений
Д. Н. Ғаниев,Талаба ўқувчиларнинг сара ёзма ишларини тўплам қилиб чиқариш- Вазирликнинг иккинчи тажрибасидир. Мазкур иншолар тўпламига талаба-ўқувчиларнинг ёзма ишларидан бир мунча яхши деб топилганлари сайлаб киритилган. Улар, ҳар ҳолда талаба- ёшларнинг дастлабки мустақил ишларидан намуналардир. Шунинг учун айрим камчиликлардан ҳам холи эмас. Иншоларга баҳо бериш китобхонларга ҳавола этилади.
-
Ҳожи муин
Ҳўжи Муин,Ўтган аср бошидаги маърифатчилик ҳаракатида фаол иштирок этган алломаларимиз орасида Ҳожи Муиннинг ҳам ўз ўрни бор. У ўзининг бугун умрини миллат равнақи ва озодлигига бағишлади. Ўз устози Маҳмудхўжа Беҳбудий ёнида меҳнат қилди, унинг издошига айланди. Ўқитувчилик қилди. Шеърлар битди, пьесалар яратди, ҳажвиялар, публицистик мақолалар ёзди, таржимонлик билан шуғулланди, муҳаррирлик лавозимларида ишлади. Ҳожи Муин ҳам бошқа маърифатпарварлар қаторида бир неча бор қамалди, қатағон қурбонига айланди. Мазкур сайланманинг биринчи нашрида Ҳожи Муиннинг публицистик мақолалари ҳамда ҳажвий асарлари ўрин олган эди. Тўлдирилган иккинчи нашрида унинг қаламига мансуб бир неча мақолалари ва учта драмаси киритилди. Драмалар таниқли олим Бойбўта Дўстқораев томонидан табдиқ қилинди ва уларга изоҳлар берилди.
-
омил Яшин асарлари. 3-жилд: Драмалар
К.Яшин,"Янги ҳаёт" колхозининг бригадири онахоннинг уйи. Деворлари қийшиқ, нураган, рўзғор ашёлари ҳам уйнинг ўзига мос тушган. Ёлғиз бир неча нарсаларгина шу уйда пионер яшашини билдириб туради.
-
Танланган асарлар. Оққушлар оппоқ қушлар
Одил Ёқубов,Зотан, армиядан қайтиб, институтга ўқишга кирган пайтларида, гарчи бири савдо, иккинчиси санъат соҳасини танлаган бўлишса ҳам Музаффар билан Расулдан иноқ одам йўқ эди.
-
Уч оғайни
Эрих Мария Ремарк,Асарни ўкиш жараёнида жамият четга суриб ташлаган оддий одамларга булган хурматимиз ошади. XX асрнинг биринчи ярмида уз асарлари билан адабиёт осмонида яшиндек чакнаган буюк немис ёзувчиси Эрих Марйя Ремаркни Узбек китобхонларининг ҳозирги авлоди яхши билмаслиги табиий. Бунинг муайян сабаблари бор. 50-йилларда унинг «Уч огайни» романи рус тилида биринчи марта чоп этилиши биланок, катта шов-шувга сабаб булди, китоб кетма-кет миллионлаб нусхада нашр этилди.
-
Ибратли Ҳикоятлар ва хислатли ҳикматлар
Дилнавоз Юсупова,Мазкур китобда ҳазрат Алишер Навоийнинг "Хамса", "Насойим ул муҳаббат" ва "Лисонут-тайр" асарларидаги айрим ҳикоятларнинг содда насрий баёни, шунингдек, мутафаккир шоирнинг ҳикматли сўзларидан намуналар берилади
-
Ўғри ва ит
Нажиб Маҳфуз,Бу асар тенгсизлик ва адолатсизлик ҳукм сурган шароитда яшаб, ёрқин келажакни орзу қилган, бу йўлда курашга шайланган романтик йигит Саид Маҳроннинг мураккаб тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
-
Ўзбек болалар адабиёти
М.Жумабоев,Дарсликда болалар китобхонлиги ва фольклори хамда ўзбек болалар адабиётининг шу давргача босиб ўтган тарихий йули, шунингдек, бир қатор болалар ёзувчиларининг хаёт ва ижодлари ўз ифодасини топган.
-
Adabiyot nazariyasi
Izzat Sulton,Atoqli adabiyotshunos olim, akademik Izzat Sulton — o‘zbek tilidagi birinchi "Adabiyot nazariyasi" darsligining muallifi. 1939-yilda nashr etilgan mazkur darslik uzoq yillar mobaynida nafaqat O'zbekistonda, balki O`rta Osiyodagi boshqa respublikalarda ham fanning shu sohasi bo'yicha birdan-bir o‘quv qo'llanmasi bo'lib xizmat etgan.
-
Mulk-u millatg'a emin o'lsa agar ogohlar....
Muhammad Rizo Ogahiy,Ushbu kitobda muallifning turli lirik janrlardagi asarlaridan na`munalar berilgan.
-
Ҳазрат-и Навоийнинг эътиқоди
А.Рустамий,Академик Алийбег Рустамий «Навоийнинг маънавий олами» деган китобга тартиб бермокда. Сиз азиз китобхонга мазкур китабнинг Алишер Навоийнинг эътиқодига бағишланган қисмини «хамр учидин патир» сифатида тавсия қилишни маъқул кўрдик.
-
Бехосият уй. Детектив қиссалар
А. Қоржовов,Китобдан ўрин олган "Бехосият уй" номли қиссада қассоб йигит ҳаётидаги сирли воқеа ҳикоя қилинади. Дарслардан бўш вақтларида кушхонада қассобчилик билан шуғулланиб, икки-уч сўм пул ишлай бошлаган талаба кунларнинг бирида ўз ҳунаридан ғаройиб мақсадда фойдаланишга мажбур бўлади.
-
Мафия Сардори
Исмоилов Нуриддин,тонг энди оқариб келаётганда, Шоҳруҳ уйғониб кетди. танасидаги чарчоқ тарқамаган. Уйқуга кетаётганида, соат ўнларгача уйғонмасам керак, деб ўйлаганди. Лекин нимагадир бирдан уйқуси қочди ва ногоҳ кўзи ичига кийимида,сочлари тўзғиганча ойнадан ташқарига қараб турган фаришта мисол бир қизга тушди.
-
Алишер Навоий ва халқ ижодиёти
Маллаев Н.,Атоқли навоийшунос Н.Маллаевнинг ушбу китобида Шарқ халклари оғзаки ижоди - эртак, достон, афсона—мифлари буюк ўзбек мутафаккири Навоий ижоди билан боғлик ҳолда кенг тадқиқ этилган
-
Ўзбек тилининг амалий грамматикаси 2-нашр
Х.Абдураҳмонов, А.Рафиев, Д.Шодмонқулова,"Ўзбек тилининг амалий грамматикаси" ўқув қўлланмаси маданият ва санъат ўқув юртларининг талабаларига мўлжалланган бўлиб, унинг асосий вазифаси бўлғуси маданият ходимларига ҳозирги ўзбек адабий тилининг норматив қоидаларини сингдириш орқали уларнинг оғзаки ва ёзма нутқ соводхонлигини ўстириш ҳамда ўзбек адабий тили меъёрлари бўйича зарурий малака ҳосил қилишдир.
-
Туркий ҳалқлар фольклорини қиёсий ўрганиш усуллари
Н.С.Матязова,Услубий қўлланмада Хоразм воҳасида цадшидан бери бирга яшаб келаётган узбек, цорацалпоц ва туркман халцлари фольклоридаги айрим жанрлар igiecuu тсортл этилади. Мацоллар, халц {фиикушри ва эртаклардаги умумийлик лшлшй ало:^даликлар очиб берилади
-
Oydin Hojiyeva shr'riyati badiiyati
I.Asatjonova,Mazkur monografiyada taniqli o'zbek shoirasi O.Hojiyevaning badiiy ijodi tadqiq qilinadi. Yosh adabiyotshunos sifatida muallif yangi qirralarni kashf qilishga intilib, ijodkorning o'ziga xos adabiy xususiyatlarini ochib berishga intiladi. Kitob barcha ilm-fan ixlosmandlariga mo'ljallangan.
-
Гул бор Гулистон ичинда
К.Қурамбоев Г.Қурамбоева,Қорақалпоғистонда яшаб тилида ижод қилиб келаётган бир гуруҳ шоир ва ёзувчилар бор. Қорақалпоғистон халқ шоири, Бердақ номидаги давлат мукофоти лауреати Гулистон Матёқубова шулар сафида қалам тебратиб келаётган энг фаол ижодкордир.